Aloqa uchun

Очиқ аукцион савдоларига таклиф қиламиз!!!

ByDilshod Ilxamovich

Очиқ аукцион савдоларига таклиф қиламиз!!!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2017 йилдаги №443-сонли қарорига ва «Урганчтрансгаз» шўъба корхонасининг 16.11.2018 йилдаги №37-19/1857-сонли буюртма хатига асосан «Урганчтрансгаз» шўъба корхонасига қарашли бўлган қуйидаги кўчмас мулк объектлари очиқ аукцион савдоларига қўйилмоқда:

– Хоразм вилояти Урганч тумани Ғойбу қишлоғида жойлашган, умумий ер майдони 20 339,0 кв.м., қурилиш ости майдони 966,1 кв.м. бўлган бино ва иншоотлар ва уларга тегишли ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқи. Бошланғич баҳоси – 761 500 000 сўм.

– Хоразм вилояти Урганч шаҳар “Жинговуз” маҳалласида жойлашган, умумий ер майдони 1224,44 кв.м., қурилиш ости майдони 1170,12 кв.м. бўлган “Мини футбол майдончаси” биноси ва унга тегишли ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқи. Бошланғич баҳоси – 162 128 000 сўм.

 

Аукцион савдоси  2018 йил 21 декабрь куни соат 11:00 да Урганч шаҳар К.Отаниёзов кўчаси 61-уй 98- хонада бўлиб ўтади. Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан аризаларни қабул қилиш аукцион савдоси бўлиб ўтишидан бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади. Агар аукцион савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 25 ва 27 декабрь кунлари бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз.

Талабгорлар диққатига!

Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан ариза, таъсис ҳужжатлари нусхаси, бошланғич баҳосининг 15% фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан «Elit ko’chmas mulk savdo» МЧЖ нинг АТ Савдогарбанк Хоразм филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига закалат пули тўланганлиги тўғрисида тўлов ҳужжатининг асл нусхаси тақдим қилиниши лозим. Ҳ/р: 2020 8000 3004 5375 9001, МФО:00552, СТИР:303285459.

 Аукцион савдоларини ўтказилиши ва аукцион хужжатларини тўлдириш билан боғлиқ бўлган барча масалалар бўйича қуйидаги манзилга мурожаат қилишингизни сўраймиз: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри К.Отаниёзов кўчаси 61-уй 98-хонадон, Тел/факс; (0-362) 227-27-37, (+99891) 997-86-00. web: www.еkms.uz

About the Author

Dilshod Ilxamovich editor