Aloqa uchun

Ҳонқа тумани Қирқ-ёп қишлоғи “Ҳонқаобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган

ByDilshod Ilxamovich

Ҳонқа тумани Қирқ-ёп қишлоғи “Ҳонқаобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган

Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг  2018 йил 4 декабрдаги №93-АС-сонли буйруғига ҳамда Ҳонқа тумани ҳокимининг 2018 йил 5 октябрдаги №1728к-сонли қарорига асосан якка тартибда уй-жой қуришга мўлжалланган қуйидаги ер участкалари очиқ аукцион савдосига қўйилмоқда:

Ҳонқа тумани Қирқ-ёп қишлоғи “Ҳонқаобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган, ҳар бирининг юзаси 400 кв.м бўлган 192 дан 209 гача рақамли жами 18 та ер участкалари. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 500 000  (беш юз минг) сўм.

 

Аукцион савдолари 2019 йилнинг 11 январь куни соат 11:00 да Ҳонқа тумани Қирқ-ёп қишлоғи ҳудудида бўлиб ўтади.

Савдога қўйилган ер участкаси билан тегишли туман архитектура бўлими вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртмаларни қабул қилиш мазкур хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача савдо ташкилотчиси жойлашган манзилда қабул қилинади.

Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан аризаларни қабул қилиш аукцион савдоси бўлиб ўтишидан бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади.

 

Талабгорлар диққатига!

Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошланғич баҳосининг 100 фоизи миқдорида нақд пул ёки ўз номидаги пластик карточка орқали закалат пулини «Elit ko’chmas mulk savdo» МЧЖ нинг АТ Савдогарбанк Хоразм вилоят филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари лозим. Ҳ/р:2020 8000 3004 5375 9001, МФО:00552, СТИР:303 285 459.

Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун ичида олди-сотди шартномасини тузиш, тўланган закалат миқдори сотиб олиш тўлови миқдорининг 15 фоизидан кам бўлиб қолган тақдирда етишмаган суммани шартнома тузилгунга қадар тўлаб бериш шартлари юклатилади.

Аукцион савдоларини ўтказилиши ва аукцион хужжатларини тўлдириш билан боғлиқ бўлган барча масалалар бўйича қуйидаги манзилга мурожаат қилишингизни сўраймиз: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри К.Отаниёзов кўчаси 61-уй 98-хонадон, Тел/факс: (0-362) 227-27-37, (+99897) 211-87-04. E-mail: ekms_2015@mail.ru,  интернет сайтимиз: www.еkms.uz

About the Author

Dilshod Ilxamovich editor