Aloqa uchun

(EKOS) Очиқ аукцион савдосига «Хоразм агрокимёхимоя» АЖ

ByDilshod Ilxamovich

(EKOS) Очиқ аукцион савдосига «Хоразм агрокимёхимоя» АЖ

Очиқ аукцион савдосига «Хоразм агрокимёхимоя» АЖ акциядорларининг 26.06.2018 йилдаги №1-сонли умумий йиғилиш баёнига ва «Хоразм агрокимёхимоя» АЖнинг 22.12.2018 йилдаги №01-06/745-сонли хатига асосан «Хоразм агрокимёхимоя» АЖ туман филиалларига қарашли қуйидаги автотранспорт воситалари ва қишлоқ хўжалик техникалари очиқ аукцион савдоларига қўйилмоқда:

 

Русуми Д/р белгиси И/ч йили Бошланғич баҳоси, сўм
  Урганч туман филиали:      
1 Т-40 русумли трактор 90 895СА 1990 14 649 000
2 Т-28х4М русумли трактор 90 897СА 1989 12 339 000
3 ДТ-75 русумли трактор 90 904СА 1991 29 062 000
4 МТЗ-50 русумли трактор 90 896СА 1986 16 031 000
  Янгибозор туман филиали:      
1 УАЗ-31514 русумли автомашина 90 041ОАА 1999 13 782 000
  Ҳонқа туман филиали:      
1 ГАЗ-53 русумли водовоз 90 607GAA 1987 17 704 000
2 ГАЗ-53 русумли спец цистерна 90 596GAA 1991 19 616 000
  Янгиариқ туман филиали:      
1 ТТЗ-80.10 русумли трактор 90 734DA 2003 6 250 000
2 ГАЗ-53 русумли юк автомашина 90 743GAA 1988 18 690 000
3 ГАЗ-53 русумли махсус автомашина 90 480HAA 1990 17 704 000
  Шовот туман филиали:      
1 TICO русумли автомашина 90 143JAA 1996 4 561 000
  Боғот туман филиали:      
1 ГАЗ-5319 русумли спец цистерна 90 894ВАА 1991 17 704 000
2 Т-28х4М русумли тарктор 90 120СА 1988 8 226 000

 

Аукцион савдолари 2019 йил  31 январь куни соат 11:00 да Урганч шаҳар К.Отаниёзов кўчаси 61-уй 98-хонада бўлиб ўтади. Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан аризаларни қабул қилиш аукцион савдоси бўлиб ўтишидан бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади. Агар аукцион савдолари шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2019 йилнинг 5 ҳамда 28 февраль кунлари бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз.

 

Талабгорлар диққатига!

Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан ариза, бошланғич баҳосининг 10% фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан «Elit kim oshdi savdo» МЧЖ нинг АТБ Савдогарбанк Хоразм филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига закалат пули тўланганлиги тўғрисида тўлов ҳужжатининг асл нусхаси тақдим қилиниши лозим. Ҳ/р:2020 8000 1004 6486 9001, МФО: 00552,

СТИР: 303 326 556.

 Аукцион савдоларини ўтказилиши ва аукцион хужжатларини тўлдириш билан боғлиқ бўлган барча масалалар бўйича қуйидаги манзилга мурожаат қилишингизни сўраймиз: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри К.Отаниёзов кўчаси 61-уй 98-хона, Тел/факс; (0-362) 227-27-37, (+99897) 211-87-04.

About the Author

Dilshod Ilxamovich editor